Қозоғистон ҳарбийлари нега Беларусга жўнатиляпти? Изоҳ берилди
Олам
−
29 Август 2023
18733Қозоғистон ҳарбийлари Беларусдаги КХШТ (Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти) қўшма машғулотларида иштирок этади. Лекин у ерга техника жўнатилмайди ва ҳарбийлар Украина чегарасидан узоқда жойлашади. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов маълум қилди.
Гап шундаки, ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ҳарбий техникаси Беларусга юборилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган. Жақсилиқов бундай миш-мишларга изоҳ берган.
“Интернет майдонида Қозоғистон зирҳли техника жўнатгани ҳақидаги хабарлар сохта. Бугунги кунга қадар барча техникалар доимий жойлаштириш пунктларида, фақат 11 кишидан иборат тезкор гуруҳ юборилган. Шунга кўра, бу бошқарув органларининг иши”, дейди у.
Вазирнинг сўзларига кўра, режалаштирилган машғулотлар ўтказиладиган жой олдиндан танланган ва жанговар ҳаракатлар кетаётган Украина билан чегарага яқинликнинг бунга алоқаси йўқ.
“Украинадаги жойлашувнинг бунга қандай алоқаси бор? Беларусь КХШТ аъзоси бўлган тинч давлат. Қарор ўтказиладиган жойда олдиндан қабул қилинади. Ҳеч қандай таҳдид ва саволлар бўлиши мумкин эмас”, дея изоҳлаган вазир.
Жорий йилнинг 1-6 сентябрь кунлари Беларусда “Жанговар биродарлик-2023” қўшма тезкор-стратегик машғулотлари бўлиб ўтади. Очилиш маросими Брест Қаҳрамон қалъасида ўтказилиши режалаштирилган.
Маневрларга жами 3,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи ва 700 тагача қурол-яроғ ва техника жалб этилади. Жумладан, Беларусда КХШТ давлатларидан 2,5 мингтагача ҳарбий ва 500 тагача техника ва қурол-яроғлар йиғилади. Брест, Гродно ва Минск вилоятларидаги полигонлар ва айрим ҳудудлардан фойдаланиш режалаштирилган.
"Жанговар биродарлик" доирасида бир нечта машғулотлар ўтказилади, улардан бирида (“Тўсиқ-2023”) КХШТнинг радиациявий, кимёвий, биологик ҳимояси ва тиббий таъминоти тузилмаларининг биргаликдаги ҳаракатлари ишлаб чиқилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь