Қозоғистон ҳарбий бюджетини оширди

Олам

image

Қозоғистонда жорий йилда ҳарбийлар сони оширилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалетдинов маълум қилди. 

“Қурол ва ҳарбий техникани давлат хариди бўйича тегишли режаларимиз бор. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга афзаллик берилади, албатта. Янги турдаги қуролларни олиш ишлари давом этмоқда. Биз фақат йил охирида сотиб олдик ва янги самолётлар билан таъминландик. Бундан ташқари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ва бошқа воситалар [харид қилинади]”, дейди Султон Камалетдинов Сенат мажлисида журналистлар саволларига жавоб берар экан. 

Спикернинг таъкидлашича, жорий йил учун ҳарбий бюджет аллақачон оширилган, аниқ ўсиш рақамлари келтирилмаган. 

“Мудофаа вазирлигининг ҳарбий бюджети давлат раҳбари томонидан кўриб чиқилди ва бу давлатимиз ялпи ички маҳсулотининг бир фоизини ташкил этади”, дея тушунтирди Султон Камалетдинов. 

Қайд этилишича, Қозоғистон 2022 йилда мудофаа бюджетига 3,9 миллиард доллар сарфлаган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Украинадаги қуролли можаронинг хусусиятларини таҳлил қилиб, учувчисиз учиш аппаратлари операторлари ва артиллерия бўлинмалари ҳарбий хизматчиларининг малакасини оширишни кучайтирди.

Қозоғистоннинг мудофаа қудрати

Умумий кўриниш: Ҳарбий хизматга яроқли аҳоли 6 634 229 нафарни ташкил этади, ҳар йилги муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар сони 271 577 нафар. Мудофаага ажратилган маблағ $2 618 000 000 ни ташкил этади. 

Ҳарбий хизматчилар сони: Ҳарбий ходимларнинг умумий сони 77 000 нафар бўлиб, шундан 45000 нафари фаол ходимлар, 32 000 ҳарбийлаштирилган бўлинмалар ходимлари, 12 000 нафари ҳаво кучлари таркибидаги ходимлар ҳисобланади. Денгиз кучлари эса 3000 аскардан иборат. 

Қуруқликдаги кучлар: Танклар сони 300 та, ҳарбий автомобилларнинг умумий сони 5 172 та, ўзиюрар артиллерия 246 та, ракета артиллерияси 407 тадан иборат.

Ҳаво кучлари: Жами самолётлар сони 237 тага, қирувчи самолётлар сони 81 тага, ҳужумчи самолётлар 39 тага, транспорт самолётлари 17 тага тенг. Вертолётларнинг умумий сони 75 та бўлиб, шундан 25 таси ҳужумчи вертолёт ҳисобланади.  


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг