Kоронавирус қурбонлари сони 2 нафарга ошди
Жамият
−
25 Июль 2020
7923Ўзбекистонда коронавирусдан яна икки ўлим қайд этилди. Шу тариқа расман эълон қилинган ўлим ҳолатлари 109 тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшаган 49 ёшли Е.Қ. (эркак) 15-19 июль кунлари Республика ички ишлар вазирлиги госпиталида даволанган. Унда “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, республика кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Яна бир бемор Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшаган 58 ёшли А.М. (аёл)да “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.
Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, қандли диабет ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

LiveБарчаси