Қорасув каналидан нохуш ҳид ва рангли сув келяптими? Вазирлик “тилга кирди”
Жамият
−
04 Май 2023 9446 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-4 мавзеси ҳамда Аҳмад Югнакий кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорасув каналидан нохуш ҳид ва рангли сув келаётганлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, кўрсатилган манзил бўйича ўрганишлар олиб борилган.

Ўрганиш натижасида Қорасув канали суви тоза эканлиги ва нохуш ҳид йўқлиги аниқланган. Бошқарма лабораторияси томонидан Қорасув канали сувидан таҳлил учун намуналар олинган.
“Олинган намуналар натижаси бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз”, дейилади берилган муносабатда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь