Қорақалпоғистонга янги Маданият вазири тайинланди
Жамият
−
14 сентябр 2023 6156 1 дақиқа
Бегисбай Темирбаев Жумабаевич Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 13 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раисининг маданият ва тасвирий санъат бошқармаси ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтган. Унда Бегисбай Темирбаев Маданият вазири лавозимига тасдиқланган.
У шу кунгача “Айқулаш” Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Live
Барчаси