Қорақалпоғистонда туя ботқоққа ботиб қолди
Жамият
−
18 Июль 2025 8335 1 дақиқа
Кеча, 17 июль куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида туя ботқоққа ботиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 17:40 да вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига Нукус шаҳрининг “Янги замон” МФЙ ҳудудида жойлашган темирйўл яқинида туя ботқоқликка ботиб қолгани бўйича хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб борган ҳамда туя ботқоқликдан олиб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонидаги йўлнинг хандақ қисмига Spark автомобили ағдарилиб кетгани ҳамда у ходимлар томонидан чиқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь