Қорақалпоғистонда икки кишини тупроқ босиб қолди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Қорақалпоғистонда тупроқ кўчиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси маълум қилди.

Соат 16:40 ларда Қўнғирот туманида “Meliorator-Kungrad” кўп тармоқли корхона ишчилари Қўнғирот-Мўноқ автомобиль йўлининг 3-4 км оралиғида йўл қувур ўтказмоқчи бўлишган. 3,30 метр чуқурликдан қувур ўтказмоқчи бўлишаётганда чуқурнинг икки тарафи ўйилиб, ишчиларни тупроқ ва асфальт йўлнинг тошлари остида қолган.

Кўчки оқибатида корхона ишчилари 1969 йилда туғилган А.Қ. тан жароҳати олган ва 1986 йилда туғилган С.С воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг