Қорақалпоғистонда эркак поччасини болта билан чопиб ташлади

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистонда аёл келишмовчиликлар туфайли эрини ўлдириш режасини тузган. У жиноятни ўзи содир эта олмаслигини билиб, бу ишга укасини ёллаган. Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Беруний туман судида кўриб чиқилди. QALAMPIR.UZ суд ҳукми билан танишди.

Ҳужжатга кўра, қорақалпоғистонлик аёл доимий жанжаллар оқибатида эри билан келишмовчиликда яшаган. Шу сабабли у эрини ўлдиришни режалаштирган. Жиноятни ўзи содир этиш учун жисмонан кучи етмаслигини билиб, Тошкентда яшовчи укасини чақирган ва вазиятни ҳал қилиб беришини сўраган. Шундан сўнг, ука опасининг уйига келган ва бир неча кун давомида поччасини ўлдириш учун қулай пайт пойлаган.

2023 йил 17 сентябрь куни соат 03:30 да ука поччасининг ухлаётганига ишонч ҳосил қилиб, олдиндан тайёрлаб қўйилган – 65 сантиметрлик ёғоч сопли болта билан марҳумнинг юз ва жағ қисмига урган ва оғир тан жароҳати етказиб, қасддан ўлдирган.

Суд томонидан марҳумнинг турмуш ўртоғига Жиноят кодексининг 28,97-моддасининг 1-қисми билан Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Унинг укасига эса Жиноят кодексининг 97-моддаси “в”, “ж” бандлари билан 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Уларнинг жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда меҳмонини сўйиб, аъзоларини мушугига пишириб берган шахс 20 йилга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон болта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг