Қорақалпоғистонда мезбон меҳмонини сўйиб, аъзоларини мушугига пишириб берди
3-саҳифа
−
10 Сентябрь
23893Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи шахс уйига келган меҳмоннинг тери ва органларнинг бир қисмини кесиб, қовуриб, мушугига берди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Билдирилишича, мезбон ва меҳмон аввал ичкиликбозлик қилган, сўнг жанжал келиб чиққан. Судланувчи меҳмонни ҳовлига олиб чиқиб, уни ерга йиқитган ва бўйнига пичоқ тортган. Шундан кейин у эркакнинг жинсий аъзоларини, терининг бир қисмини кесиб, мушугига бериш учун тоғорага солиб, ўчоққа қайнатишга қўяди. Тананинг қолган қисмини эса кўздан йўқотиш учун ахлатга қўшиб ёқиб юборади.
Жиноят ишлари бўйича Беруний туман судида ушбу иш кўриб чиқилди ва судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг бир қатор бандлари билан айбдор деб топилди. Унга нисбатан 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида 72 ёшли ота 41 ёш ўғлини пичоқлаб ўлдирганди.
LiveБарчаси