Қорақалпоғистонда 7 та ҳокимлик қабул қилган ҳужжатлар қонунга зид экани аниқланди
3-саҳифа
−
07 Август
2695Қорақалпоғистондаги 7 та туман ҳокимликлари қонунчиликка зид норматив ҳужжатлар қабул қилгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 11 та туман ҳокимликларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари юзасидан жами 15 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилган.
Ўрганишлар жараёнида, Амударё, Чимбой, Кегайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Тахиатош ва Хўжайли туман ҳокимликларида 31 та ҳолатда товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар, енгилликлар ва эксклюзив ҳуқуқларни асоссиз равишда бериш, шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб олувчиларнинг муайян доирасига товарларни биринчи навбатда реализация қилиш ва рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситилишига олиб келувчи бошқа турдаги ҳужжатлар чиқарилиши натижасида “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддаси биринчи қисмининг 4, 5, 7, 9, 12 ва 13 хат бошлари талаблари бузилишига йўл қўйилгани аниқланган.
“Юқоридаги ўрганиш натижаларига кўра, 7 та туман ҳокимликларининг баённома ва чиқиш хатлари “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлаштирилди ҳамда қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда туман ҳокимлари қабул қилган 19 та ҳужжат қонунга зид экани аниқланганди.
LiveБарчаси