Қорақалпоғистонда 1 синф боласи дарсдан мажбуран олиб чиқиб кетилди (видео)
3-саҳифа
−
20 Сентябрь
15768Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги мактаблардан бирида дарс жараёнига бостириб кириб, бола олиб чиқиб кетилгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолатга Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 5 сентябрь куни Элликқалъа туманидаги 28-мактабда содир бўлган. 1-синф ўқувчиси Х.Ё. (ўғил бола)нинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб бориб, ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб мажбуран ўғлини синфдан олиб чиқиб кетган.
Ҳолат юзасидан С.Ш ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган. Бугун, 20 сентябрь куни мазкур иш судда кўриб чиқилмоқда. Ушбу вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган бўлиб, мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган.
“Х.Ё.нинг ҳозирда таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттирмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь