Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раисига ўринбосар тайинланди

Олам

image

Рустам Турсинбоевич Сапарбоев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес сайтида хабар берилди. 

Қайд этилишича, бугун, 18 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтган. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ҳукумат органлари, республика тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Жўқорғи Кенгес депутатлари иштирок этган. 

Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбоев очган.

Сессия кун тартибига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари сайлови тўғрисидаги масала киритилган. 

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 81-моддаси 4-бандига мувофиқ,  Қорақалпоғистон Республикаси Қонунчилик кенгаши раисининг ўринбосари лавозимига 18-сон “Жанбаскала” сайлов округидан депутат Сапарбоев Рустам Турсинбоевич номзоди таклиф этилган. 

Рустам Турсинбоевич 1982 йилда Қўнғирот туманида туғилган. Маълумоти – олий, мутахассислиги – ҳуқуқшунос ва сиёсатчи. 

2004 йилда Қорақалпоқ давлат университетини тамомлаган. 

У 2021 йилдан буён Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ижтимоий ва диний муносабатлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. 

Таклиф этилган номзод депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган. 

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 70-моддаси 4-бандига асосан Рустам Сапарбоев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг