Қорақалпоғистон воқеалари бўйича мустақил текширув ўтказадиган комиссия таркиби тасдиқланди
Жамият
−
16 Июль 2022
10560Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия таркиби тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Комиссия:
• инсон ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ва ҳодисаларни чуқур ўрганиб чиқади;
• шаффофликни таъминлаш мақсадида Комиссия фаолияти доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳужжатлаштирилишини, шу жумладан аудио-, фото- ва видео қайд этиш воситалари ёрдамида қайд этилишини ташкил этади;
• ўрганиш натижалари бўйича якуний ахборот тайёрлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссияси
ТАРКИБИ
Феруза Фарҳодовна Эшматова – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқулари бўйича вакили (омбудсман), Комиссия раиси;
Алишер Келдиевич Қодиров – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари;
Бобур Мансурович Бекмуродов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг раиси;
Дилрабо Жўрабековна Холбоева – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси” нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси;
Анвар Мирзаахмедович Тўйчиев – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси;
Гавҳар Салаевна Дурдиева – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси;
Абатбай Сапарбаевич Данияров – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари;
Елизавета Дуйсенбаевна Кутъбаева – “Бердақ” номидаги Қорақалпоғистон давлат университети юридик факулътетининг декани;
Кенес Айтмуратович Каримов – Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг раиси, халқ шоири;
Беҳзод Шуҳратович Шарипов – “Минтақавий мулоқот” Халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси;
Аъзамжон Тургунович Фармонов – “Ҳуқуқий таянч” нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси;
Гулноз Абулқосимовна Мамарасулова – Швециянинг “Марказий Осиё ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилотининг директори;
Женисбай Курбанбаевич Шлимбетов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқулари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили;
Темурбек Раҳматулиевич Хайитов – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқулари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Котибияти бўлим бошлиғи (Комиссия котиби).
LiveБарчаси