Қорақалпоғистон Инвестиция ва ташқи савдо вазири тайинланди
Local
−
28 October 2024 5497 1 minute
Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари — Инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
У тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, вазир сифатида ишлаган.
Жоллибеков, шунингдек, Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи каби лавозимларда фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Парахат Каипбеков Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажарувчи, Дарябай Кайпов эса Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланганди.