Қора денгиз соҳилларида сувнинг ранги ўзгара бошлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Россиянинг Анапа соҳилларида Қора денгиз сувининг ранги ўзгара бошлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Қора денгизнинг Анапа соҳилларида сув ранги яшил тусга кирган. Бу йил ёз одатдагидан кўра совуқроқ бошлангани туфайли, ушбу ҳодиса ҳар йилгига қараганда кеч бошланган. 

Маълум қилинишича, Қора денгиз ранги ҳар йили июль-август ойларида яшил тусга киради. Бунга асосий сабаб эса иссиқ об-ҳаво туфайли денгиз ўтларининг ҳаддан ташқари ўсиб кетиши. 

Денгиз ўтлари ўзидан ёқимсиз ва бадбўй ҳид чиқаради, турли ҳашаротларни ўзига жалб қилади. Бу ҳолат эса денгизда сузувчилар учун жуда ёқимсиз ҳолат ҳисобланади. 

Экологларнинг фикрича, муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли сув ўтларини мунтазам равишда олиб ташлаш (механизация ёки қўлда йиғиш). 

Аввалроқ, Мармар денгизининг Туркиянинг энг йирик мегаполиси Истанбул билан туташ қисмини шилимшиқ суюқлик қоплаганди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, гелга ўхшаш модда сув тубида ҳам мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Қора денгиз

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг