Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биринчи мажлиси қачон чақирилиши айтилди
Жамият
−
16 Ноябрь
3280Бугун, 16 ноябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини рўйхатга олишга бағишланган мажлисида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биринчи мажлисларини Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 18-19 ноябрь кунлари чақирилиши белгиланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
Мажлисда Президентнинг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ–187-сон фармонига асосан тайинланган Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатга олинган. Бундан ташқари, жорий йилнинг 7-12 ноябрь кунлари Сенат аъзоларини сайлаш бўйича ўтказилган маҳаллий кенгашларнинг қўшма мажлислари баённомалари муҳокама қилиниб, улар асосида Сенат аъзоларини рўйхатга олиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган.
Шунингдек, Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ, 18 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг ва 19 ноябрь куни Сенатнинг биринчи мажлисларини Тошкент шаҳрида чақирилиши белгиланган.
Маълумот учун, янгидан шаклланган Сенатнинг сифат таркиби қуйидагича:
- сенаторларнинг 26,4 фоизини хотин-қизлар ташкил этди;
- 1 нафари – 30 ёш, 41,6 фоизи – 40 ёшдан 60 ёшгача, 56,6 фоизи – 60 ёшдан катталарни ташкил этди;
- 98,3 фоизи олий маълумотли бўлиб, 31,6 фоизи илмий даражага эга;
- сенаторларнинг 25 фоизи – иқтисодчилар, 13,3 фоизи – ҳуқуқшунослар, 26,6 фоизи – педагоглар, 13,3 фоизи – муҳандислар, 5 фоизи – тиббиёт соҳаси вакиллари, 16,8 фоизини эса – маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармонни имзолаганди. Шунга асосан, 9 нафар сенатор тайинланганди.
LiveБарчаси