Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
Жамият
−
16 Ноябрь
9219Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Фармонга кўра, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинланди:
- Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори;
- Муножатхон Абдувалиевна Йўлчиева – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори;
- Абдусаид Кўчимович Кўчимов – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори;
- Қудратилла Мирсагатович Рафиқов – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси;
- Мир-Акбар Хожи-Акбарович Рахмонқулов – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори;
- Содиқ Солихович Сафоев – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари;
- Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори;
- Содиқжон Турдиев – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси;
- Турсинхон Айдарович Худайберганов – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси.
LiveБарчаси