Қонун ва “шантажчи”лар. Шахсий маълумотларни тарқатувчиларга қандай жазолар бор?

Бу қизиқ

image

Бугунги кунда ҳар бир шахснинг қўлида хоҳ у катта, хоҳ у кичик бўлсин, ўзининг шахсий телефони бор. Ушбу телефонда шахсий ва оилавий сирга оид маълумотлар сақланади ва бундан ташқари, телефон орқали хохлаган ижтимоий тармоқларга кириш, виртуал оламда исталган одам билан дўстлашиш, улар билан турли хил ёзишмалар, фото, видео ва аудио маълумотлар алмашиш мумкин.

Лекин ҳозирги кунда шахсий ва оилавий сирга оид маълумотларни бошқа шахс томонидан ижтимоий тармоқарларга жойлаштириш, учинчи шахсларга кўрсатиш, юбориш ва оммага эълон қилиш холатлари авж олган. Ўзганинг шахсий ва оилавий сирига оид маълумотлар унинг розилигисиз олиниши ва ижтимоий тармоқларга тарқатилиши оқибатида қонунчиликда жавогарлик мавжудлигини билиш учун одамларда ҳуқуқий онг ва маданият бўлиши зарур.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-27-моддаларида  шахсий дахлсизлик ҳуқуқи кафолатлаган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 461-моддасига кўра, шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Агар шахс бундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил ичида яна шундай қилмиш содир этса,  жиноий жавобгарликка тортилади ва Жиноят кодексининг 141-1-моддасига кўра, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.  

Агар  шахсий ва оилавий сирга оид маълумотлар шахснинг розилигисиз қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва тарқатиш оқибатида:

  • оғир оқибатларга олиб келган бўлса (масалан, шахсий сири тарқатилиши оқибатида шахс ўз жонига қасд қилса);
  • ғаразли ниятларда содир этилган бўлса (шахсий ҳаётга доир маълумотни тарқатишда моддий наф кўришни қасд қилса;
  • хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса.

Бунда ушбу ҳаракатни содир этган  шахс тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади.

 

Шоҳруҳ Олимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қонун шантажчи

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made