Рамзан Қодировни “шайтон” деган ўспириннинг отаси узр сўради (видео)
Олам
−
20 Май 2021
15310Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ижтимоий тармоқдаги жонли эфирида уни “шайтон” деб атаган Instagram фойдаланувчисининг отаси воқеа учун узр сўради. Бу ҳақда “Грозний ТВ” ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилган.
Хабарга кўра, Қодировни “шайтон” деган фойдаланувчи асли доғистонлик 15 ёшли ўспирин. Телеканал маълумотларига кўра, у отаси билан Москва яқинидаги Чеховда яшайди.
Қайд этилишича, йигитнинг отаси Қодировдан “муносиб ўғил ўстира олмагани ва уни нотўғри тарбиялагани” учун узр сўраган.
“Ўғлим эфирингиз пайтида жуда ҳақоратли ва ҳурматсиз гапирди. Келажакда унинг тарбияси билан жиддий шуғулланишга кафолат бераман”, деган ўспириннинг отаси.
У “бу қанчалик жиддий” эканини ва Кавказда “бундай сўзларга талаб” қандай эканини тушунишини таъкидлаган.
Эркак, шунингдек, ўғлининг “бундай тарбиясидан жуда уялаётганини” айтган. Бундан ташқари, у “бу қандай содир бўлганини тушунмай қолганини” маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Қодировга “Сен одам эмассан, шунчаки шайтонсан”, деб ёзганди. Чеченистон раҳбари ушбу сўзларга эътибор қаратганди ва шарҳни жонли эфирда ўқиб, уни скриншот қилиб сақлаб қўйганди.
LiveБарчаси