Қодировдан жонли эфирда таҳдид: “Жуда кўп шайтонларни йўқ қилганман. Сени ҳам йўқ қиламан” (видео)
Олам
−
18 Май 2021
56257Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жонли эфир вақтида унга нисбатан ҳақоратли шарҳ ёзган фойдаланувчилардан бирига йўқ қилиш билан таҳдид қилди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Қодировга “Сен одам эмассан, шунчаки шайтонсан” деб ёзган. Чеченистон раҳбари ушбу сўзларга эътибор қаратди ва шарҳни жонли эфирда ўқиди ҳамда уни скриншот қилиб сақлаб қўйди.
“Агар буни менга ёзган бўлсанг, мен сени топаман. Ва қайси биримиз шайтон эканимизни кўрамиз. Ўзингни қандай ҳис қиляпсан, уялмаяпсанми? Ойнага қандай қарайсан? Кечалари билан ухламай чиқасан. Сен ҳозир васият қиласан: “Агар мен ўлиб қолсам, оиламга ёрдам беринг”. У ҳозир йиғлаб юборади. Менга ўз маълумотларингни юбор. Кўрамиз, кейин қай биримиз шайтон эканмиз. Мен жуда кўплаб шайтонларни йўқ қилганман ва сени ҳам йўқ қиламан”, дейди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрь ойида Чеченистоннинг “Грозний ТВ” телеканали республика ҳукумати йиғилиши акс этган видеони намойиш этганди. Ўшанда ҳам Қодиров интернет фойдаланувчиларини ўлдириш билан таҳдид қилган.
“Агар биз бундай одамларни тўхтатмасак, ўлдирмасак, қамаб қўймасак, қўрқитмасак, бизнинг мамлакатда ҳеч нарса ишламайди”, деб огоҳлантирган Қодиров.
Шундан сўнг, Қодиров махсус хизматлар, полиция, вилоят ҳокимлиги ва жамоат ташкилотларига интернетда “номусга тажовуз қилган” шахсларни аниқлаш ва ҳатто барча қонунларни бузишга тўғри келса ҳам уларни таъқиб қилиш бўйича буйруқ берган.
Кейинчалик, Чеченистон раҳбари бу ибораларни ғазаб билан гапиргани ҳамда ушбу гаплар нотўғри талқин қилинганини айтган.
LiveБарчаси