Қодиров тўнғич қизини яна тақдирлади 

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи, Чеченистон Маданият вазири Айшат Қодирова “Чеченистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвонини олди. Бу ҳақда Республиканинг Миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот бўйича вазири Аҳмед Дудаев Instagram’да маълум қилди.  

“Маданият вазири Айшат Рамзановна Қодировани Чеченистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими унвонини олгани билан чин қалбимдан табриклайман”, деб ёзган Дудаев. 

Айшат Қодирова 22 ёшда. 2020 йил сентябрида Чеченистон раҳбари ўз қизини Маданият вазири ўринбосари этиб тайинлади, бир йилдан сал кўпроқ вақт ўтгач, у вазирлик лавозимини эгаллади. Жорий йилнинг март ойида у “Чеченистон Республикаси олдидаги хизматлари учун” медалини олганди. Худди шу медаль Чеченистон раҳбарининг иккинчи қизи Хадижат Қодировага ҳам топширилганди. 

25 декабрь куни Айшат Қодирова “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун” медали билан тақдирланди. У ушбу мукофотга фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Республиканинг ижтимоий ва маданий ҳаётини ривожлантириш, чечен халқининг маданий-тарихий меросини асраб-авайлаш ҳамда оммалаштиришга қўшган улкан ҳиссаси учун муносиб кўрилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чеченистон Қодиров Қодирова

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг