Қодиров Тўқаевдан дарғазаб бўлди

Олам

image

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Россияга ҳеч қандай фойдаси тегмайди, бироқ Москва ҳаммага ёрдам беради. Хусусан, Россия Қозоғистон ва Беларусни қутқариб қолган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг ДХР ва ЛХРни тан олмаслик ҳақидаги баёнотидан кейин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида таъкидлади.

“Европа етакчилари [Россия Президенти Владимир] Путиннинг олдига келади, телефон орқали музокаралар олиб боради, улар Украина манфаатларини ҳимоя қилади, бизнинг КХШТ аъзоларимиз, нега жим турасиз? Нега қўшниларингиз ҳақида гапирмайсиз, нега урушни тугатишга ҳаракат қилмайсиз? Нега аждодларимизни ўлдирган фашистларга, бандераларга қарши позициянгиз йўқ. Худди, ҳеч нарса бўлмагандек, санкциялардан қўрқиб, ҳамма жим”, дея КХШТ раҳбарларини танқид қилган Қодиров.

Чеченистон раҳбари ўзи ҳам АҚШ санкциялари остида эканини, бироқ унга нисбатан қўйилган чекловлардан қўрқмаслигини эслади. 

Қодировга кўра, Россия Қозоғистон ва Беларусни қутқариб қолган ҳамда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишда муҳим роль ўйнаган.

“Қозоғистон суверенитетини йўқотишни бошлаганида, ким ёрдам берди? Россия санкциялардан қўрқмайди. Ва агар давлатни тан олиш керак бўлса, сиз давлатларни тан оласизми, тан олмайсизми бизга аҳамияти йўқ.”, дейди Чеченистон раҳбари.

У Россия яқинда Украина шарқидаги Донбасс минтақасида яхши натижаларни кўрсатишини қўшимча қилган.

Аввалроқ, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари (ДХР ва ЛХР) ни тан олмаслиги ва уларни квази-давлатлар деб ҳисоблашини маълум қилганди. Тўқаев халқларнинг ўз давлатига бўлган ҳуқуқи ва мавжуд давлат чегараларидан ажралиб чиқиш истаги дунёнинг бўлинишига олиб келишини тушунтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Қосим-Жомарт тўқаев

Баҳолаганлар

2399

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг