Қодиров Россия билан виза режимини жорий этиш таклифини қўллаб-қувватлади

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг раҳбари Алишер Қодиров рус сиёсатчиларининг бутун Марказий Осиё минтақасини Россия билан виза орқали кириш-чиқиш қилиш ҳақидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзди.

“Яқин келажакда кутилаётган беқарорлик, релокантларни жиддий ортиши эҳтимоллари фонида нафақат биз, бутун Марказий Осиё минтақасини Россия билан виза орқали кириш-чиқиш қилиш, иш излаб бораётганларга талаблар ва назоратни кучайтириш ҳақидаги рус сиёсатчиларининг ташаббусларни қўллаб-қувватлашимиз керак деб ўйлайман”, дейди Қодиров.

У Ўзбекистонда яшайдиган ҳамма ўзбек тили, маданияти ва маҳаллий қадриятларни билиши ва ҳурмат қилиши керак деб ҳисоблашини ва хорижга иш излаб бораётган ўзбекистонликларни ҳам маҳаллий тил, маданият, қонунлар ва қиладиган ишини яхши билиши зарурлигини тан олишини билдирган.

“Бу билан ҳақини ҳимоя қила олмайдиган, маҳаллий айирмакашлар томонидан камситилишга рози бўлаётган, энг ёмони, ихтиёрий-мажбурий, масъулиятсизларча ҳаётини сотиб юбориб Ўзбекистон учун жиддий ижтимоий, сиёсий, иқтисодий юк яратаётган айрим фуқароларимизга ҳам ёрдам берган бўламиз”, дейди депутат.

Қодиров ўз постида Россия Либерал-демократик партияси раиси Леонид Слуцкийнинг “Мигрантлар кодекси”ни яратиш таклифини илова қилган.  

ЛДПР раисининг таъкидлашича, кодекс бир қатор қоидаларни ўз ичига олади, унга кўра меҳнат мигранти рус тилини билиши, агар у Россия Федерациясида яшаса, оиласига рус тилини ўргатиши, халқ маданияти ва анъаналарини ҳурмат қилиши шарт. Бундан ташқари, бундай чет эл фуқароси расман ишга жойлаштирилиши ва солиқ тўлаши, ишлаш учун рухсатнома олгани, депортация ёки чиқариб юборилиш хавфидан суғурталаниши, шунингдек, бармоқ излари, геномик рўйхатга олиш ва руҳий текширувдан ўтиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг