Қодиров марҳум Ислом Каримовга совуққон, қаттиққўл ва доно раҳбар деб таъриф берди
Жамият
−
02 Сентябрь 2022
15350Бугун, 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафотига 6 йилда тўлди. Айни кунда кўпчилик Каримов ва у юритган сиётсатни хотирламоқда. Кимдир миннатдорлик билан эсласа, кимдир Каримов режимини бугунги Ҳукуматникига қиёсламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ҳам Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаб, унинг совуққон, қаттиққўл ва доно раҳбарлиги учун миннатдорлик билдирди.
“Бугун Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этган кун. Охиратлари обод бўлсин. Мустақилликнинг биринчи, мураккаб ва таҳликали даврида совуққон, қаттиққўл ва доно раҳбарлик учун миннатдормиз”, дейди Қодиров.
У сўзида давом этаркан, мамлакатнинг бугунги сиёсий элитаси ўзидан олдинги раҳбарни қоралаш иллатидан қутилганини олқишлади.
“Ўзидан олдинги раҳбарни қора қилиш иллатидан қутилганимиз давлатчилигимиз учун жуда катта муваффақият. Бу муваффақиятни қадриятга айлантириш лозим. Ўтган кунлардан тўғри хулоса қилиб, келажак учун раҳбари атрофида мустаҳкам бирлашаоладиган ўзбек халқини Яратган ўз паноҳида асрасин”, деб ёзган 2021 йилда ўтказилган президентлик сайловларида номзод бўлган Қодиров.
LiveБарчаси