Қодиров Францияда ўқитувчининг ваҳшийларча ўлдирилганига муносабат билдирди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Париж четидаги коммунада мактаб ўчитувчисининг шавқатсиз тарзда ўлдирилишини қоралади. У бу қурбоннинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Рамзан Қодиров Францияда муаммоларни чеченларга ағдариш биринчи марта бўлмаётганини таъкидлаб, бу ерда Республиканинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилган.

“Жиноятчининг миллати бўлмайди. Францияда барча муаммоларни чеченларга ағдариш биринчи марта бўлаётгани йўқ. барчани ишонтиришим мумкинки, чеченларнинг бунга алоқаси йўқ. Ангоров деярли бутун умрини Францияда яшади, уларнинг тилида гаплашган, французлар билан ўсган. Анзоров Чеченистон Республикасида бир маротаба икки ёшлигида бўлган”, дея ҳолатга муносабат билдирган Қодиров.

Сиёсатшунос бу фожиа Франция жамияти демократияни тақиқсизлик билан, ислом қадриятларига чекловчи муносабатни унинг намойиши деб ҳисоблаётгани ҳақида ўлаш кераклигини қўшимча қилган.

Рамзан Қодиров Чеченистон бу террорчилик ҳаракатини қоралашини ва террорнинг ҳар қандай кўринишига қарши эканини алоҳида таъкидлаб, диндорларнинг эътиқодига тегмасликка чақирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Конфлан-Сент-Онорин номли кичик шаҳарчада мактабнинг тарих фани ўқитувчиси мудҳиш қотиллик қурбони бўлди. Қотил пичоқ билан қуролланиб, мактаб ёнида ўқитувчининг бошини танасидан жудо қилган. Кейин у шаҳар полицияси томонидан отиб ўлдирилган.

Маълум бўлишича, ўқитувчи сўз эркинлиги бўйича муҳокамалар вақтида синфда “Charlie Hebdo” ҳажвий журналида эълон қилинган пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг таҳқирловчи карикатураларни намойиш қилган.

Қотилнинг шахси

Расмийлар ҳужум қилган шахснинг тафсилотларини ҳали эълон қилгани йўқ. Расмий манбалардан маълум бўлишича,  у ҳақида маълумот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан олиб бориладиган террорчиларнинг маълумотлар базаларида мавжуд эмас. Оммавий ахборот воситаларида айтилишича, ушбу жиноятни асли 18 ёшли чеченистонлик чет эл фуқароси содир этган. "Le Figaro" газетасининг ёзишича, у 2002 йилда Москвада туғилган, аммо Францияда яшайган. Ушбу маълумотлар расман тасдиқланмаган. 

Россиянинг Париждаги элчихонаси Матбуот хизмати раҳбари Сергей Париновнинг ТАСС мухбирига айтишича, россиялик дипломатлар ҳужум қилган шахс ҳақида Франция расмийларидан маълумот сўраган. "Ҳозирда бизда жиноятда гумон қилинаётган шахснинг фуқаролиги тўғрисида маълумот йўқ”, дейди дипломат.  

Кечаси полиция қотилнинг қариндошлари квартираларида бир қатор тинтувлар ўтказган. 

Бугун, 17 октябрь куни республика прокурори томонидан жиноят хронологияси ва террорчининг шахси тўғрисида биринчи расмий маълумотлар тақдим этилиши мумкин.

Мазкур жиноятга муносабат билдирган Франция Президенти Эммануэль Макрон жиноятга Ислом динини айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

2633

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made