Қодирийнинг уйи бузиладими?
Жамият
−
07 Август 2019
6671Жорий йилнинг 5 август куни ижтимоий тармоқларда ўзбек адабиётининг забардаст вакили Абдулла Қодирийнинг Тошкент шаҳар “Самарқанд дарвоза” маҳалласида жойлашган уйи бузилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар ҳокимилиги мазкур хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.
Унда қайд этилишича, Абдулла Қодирийнинг уйи бузилмаяпти. Хабарлар шунчаки жамоатчилик эътиборини тортиш учун тарқатилган.
Аксинча, бу ерда жорий йилнинг куз фасли охирида Абдулла Қодирий боғ-музейини очиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Абдулла Қодирий 1894-1938 йилларда яшиб ижод қилган ўзбек ёзувчиси. Қодирий 1938 йилда қатағон қурбони бўлган. У дунёга "Ўткан кунлар" романи билан танилган. "Ўткан кунлар" ўзбек романчилигининг шоҳ асари сифатида тарихда қолган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь