Қобулдаги портлашда Хитой фуқароси ҳалок бўлди
Олам
−
21 Январь 1839 2 дақиқа
Аввалроқ, Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, портлаш Шаҳри-Нав ҳудудида жойлашган хитойликлар томонидан бошқариладиган ресторанда содир бўлган. Ҳужум учун жавобгарликни “Исломий давлат” (ИШИД) гуруҳи ўз зиммасига олган. Бу ҳақда шаҳар полицияси вакили Холид Задранга таяниб, “Аl Jazeera” хабар қилди.
Келтирилишича, ходиса оқибатида бир нафар Хитой фуқароси ва олти нафар афғонистонлик ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳатланган. Задраннинг сўзларига кўра, ресторан Хитой мусулмон жамоасига хизмат кўрсатган ва уни хитойлик мусулмон Абдул Мажид, унинг рафиқаси ҳамда афғонистонлик ҳамкори Абдул Жаббор Маҳмуд биргаликда бошқарган. Ҳозирча портлаш сабаби расман аниқланмаган ва тергов давом этмоқда.
Воқеа юзасидан ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими баёнот бериб, ҳужумни худкуш террорчи амалга оширганини маълум қилган.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Го Цзякуннинг айтишича, портлаш оқибатида беш нафар Хитой фуқароси жароҳат олган. Пекин Афғонистон ҳукуматидан жароҳатланганларни даволаш, фуқаролари ва инвестицияларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда воқеа юзасидан тўлиқ тергов ўтказишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистондаги “Gul Plaza” савдо марказида кучли ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган. Содир бўлган фожиа тафсилотлари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси