Қобулда кучли портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
21:20 1157 1 дақиқа
Бугун, 19 январь куни Афғонистон пойтахти Қобул марказида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда TOLOnews Plus хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, ҳодиса савдо марказлари, дўконлар ва меҳмонхоналар жойлашган Шаҳри-Нав туманида юз берган.
“Қобул марказидаги Шаҳри-Нав ҳудудида кучли портлаш содир бўлди. Қуюқ тутун кўринмоқда, ерда ётган ярадорлар бор. Аҳоли ваҳимада воқеа жойидан қочмоқда”, дейилади хабарда.
Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Матин Канийнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор.
“Портлаш Қобулнинг 4-муниципал округида, гул бозори яқинида жойлашган Шаҳри-Нав ҳудудидаги меҳмонхонада содир бўлди, қурбонлар бор. Портлаш сабабини аниқлаш учун тергов гуруҳлари иш бошлади, тафсилотлар кейинроқ маълум қилинади”, дейди Каний журналистларга.
У қурбонларнинг аниқ сонини очиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистондаги “Gul Plaza” савдо марказидаги кучли ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган. Содир бўлган фожиа тафсилотлари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси