Қобул аэропорти “Толибон” назоратига ўтди
Олам
−
31 Август 2021 7558 1 дақиқа
Афғонистон пойтахти Қобулдаги Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропорт тўлиқ “Толибон” назоратига ўтди. Бу ҳақда “Al-Jazeera” телеканали хабар берди.
“Қобул аэропорти АҚШ ҳарбийлари уни тарк этгач, бизнинг назоратимизга ўтди”, деган “Толибон” вакили.
АҚШ қўшинлари Қобулни тарк этгач, аэропортдан ўқ овозлари эшитилган. Маълумотларга кўра, “Толибон” аэропортда назорат ўрнатганини шу тарзда нишонлаган.
Аввалроқ, АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларини олиб чиқиб кетиб, 20 йил давом этган миссияни якунлагани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь