Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Кеча, 27 январь куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилиб, унда туманга янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Қизириқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликларга тўхталди.

Вилоят раҳбари шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилганини билдириб, Шерхон Йўллиевич Алламуродов номзодини Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди.

Шерхон Алламуродов 1986 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 2011 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Подполковник ҳарбий унвонига эга.

Фаолияти давомида ички ишлар органларида турли вазифаларда, хусусан, вилоят Ички ишлар бошқармасида бўлим бошлиғи, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. Алламуродов тайинловга қадар 2023 йилдан буён Қизириқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида Анвар Ҳомитович Орипов Сурхондарё вилоятидаги Қизириқ туманига ҳоким этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ҳоким Қизириқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг