Қизил китобга киритилган 13 бош жайрон отиб ўлдирилди
Жамият
−
24 Сентябрь 2019
7740Қорақалпоғистонда браконьерлар Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 23 сентябрь куни соат 3:00 да Мўйноқ тумани “Қозоқдарё” ОФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Ақшадарё” коллектори атрофида ўтказилган тунги рейд натижасида УАЗ-469 русмли давлат рақами 95 V654 DA автомобили тўхтатилиб кўздан кечирилганда ичида икки дона ов милтиғи ва ўн уч бош жайрон борлиги аниқланди.
Браконьерлар Т.Б. “ТОЗ-63” ва П.А. “ИЖ-18” русумли ов милтиғи ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 13 бош жайронларни 2019 йил 22 сентябрда кундузги соат 15:00-17:00 орасида ноқонуний ов қилганликлари аниқланди.
Айни дамда ноқонуний ов бўйича барча ҳужжатлар тўпланиб, Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилмоқда.
LiveБарчаси