Қизил китобга киритилган 11 бош жайронни овлаганлар ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида Қизил китобга киритилган жайронни овлаган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Экология қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Ўрганишлар жараёнида Қўнғирот туманидаги “Жаслиқ” МФЙда яшовчи Т.Б. ва Б.Р. томонидан Устюрт текислигида ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 11 бош жайронни овлагани ҳамда 11 жуфт шохлар борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб тергов, суриштирув ишларни олиб бориш учун Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қизил китоб жайрон Қўнғирот

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг