Қизи ўғирланиб, қийноққа солинган Афғонистон элчиси Қобулга чақириб олинди
Олам
−
19 Июль 2021
7617Аввалроқ, Афғонистоннинг Покистондаги элчисининг қизи номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.
Покистонда Афғонистон элчисининг қизи ўғирлаб кетилганидан сўнг, элчи Қобулга чақириб олинди. Бу ҳақда "Интерфакс" Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, хабар бермоқда.
"Покистонда Афғонистон элчисининг қизи ўғирлаб кетилганидан сўнг, Ислом Республикаси раҳбарияти элчини ва юқори мартабали дипломатларни Қобулга чақирди", дейилади Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Хабарга кўра, тез орада Афғонистон делегацияси “ўғирланиш иши ва унга тегишли масалалар бўйича текширув ўтказиш, шунингдек чоралар кўриш учун Покистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Якуний қарор делегациянинг хулосалари асосида қабул қилинади”.
Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги элчининг қизи ўғирланишини қоралаган. Шунингдек, дипломатлар ва уларнинг оилалари, Афғонистоннинг Покистондаги сиёсий ва консуллик ваколатхоналари ходимларининг хавфсизлигидан ташвишда эканини билдирган. Қолаверса, уларнинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлаш учун Покистон ҳукуматини зудлик билан чора кўришга чақирган.
LiveБарчаси