Қийноққа солинаётган маҳкумлар Сенатнинг “эсига тушди”
Жамият
−
19 Ноябрь 2022
10990Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун бугун, 19 ноябрь куни Сенатнинг 35-ялпи мажлисида маъқулланди.
Қонунга кўра, маҳкумларга нисбатан ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ёхуд жазо турларидан фойдаланиш, тинчлантириш кўйлаги (рубашка)ни қўллаш қатъиян ман этилади.
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги мазкур Қонун лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
Қонунда, шунингдек, озодликдан маҳрум этилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган умумий турар жойлар махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланган бўлиши кераклиги назарда тутиляпти. Яна бир муҳим жиҳат – маҳкумларнинг тўғри йўлга қайтаётганини баҳоловчи мезонлар белгиланади. Маҳкумларни рағбатлантириш масалалари, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар ишдан бўш соатларда, тунги дам олиш учун ажратилган вақтдан ташқари, кинофильмлар ва телекўрсатувлар кўриш ҳуқуқлари ҳам қонундан ўрин олган.
Шу билан бирга, маҳкумларнинг таржимон билан бир қаторда сурдотаржимоннинг хизматидан фойдаланиши ҳуқуқи ҳам таъминланади.
Шунингдек, эндиликда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг қамоқда ҳақ тўланадиган ишлаш даври умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ QALAMPIR.UZ Ўзбекистон турмаларидаги қийноқлар мавзусига оид “Ичкаридаги ишлар” махсус фильмини эълон қилган эди. Унда жорий йилнинг 7 октябрь куни Навоий шаҳар бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш колониясида вафот этган маҳкум Оятулло Махсумовнинг яқинлари ўз интервьюлари давомида Оятуллога қийноқ қўллангани, “рубашка” кийдирилиб азоб берилганини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь