Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади

Жамият

image

Ишлаб чиқарувчиларни турли таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш ва барқарор даромад олишни кафолатлаш учун Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 17 март куни Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида “Қишлоқ хўжалиги таваккалчикларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси чоғида сўз борди.

Қайд этилишича, соҳада асосан кредитни қайтармаслик хавфини суғурталаш амалиёти кенг фойдаланилаётган бўлсада, бундай суғурта фақат имтиёзли кредитларни қайтарилишига хизмат қилиб, етиштириладиган ҳосил суғуртасиз қолиб кетмоқда.

Маълум қилинишича, мазкур қонунда қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш билан боғлиқ барча масалалар ва тўғридан тўғри амал қилувчи нормалар қамраб олинган.

“Жумладан,  ишлаб чиқарувчиларни турли таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш ва барқарор даромад олишни кафолатлаш учун Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилиши кўзда тутилмоқда”, дейилади хабарда.

Шунингдек, соҳанинг суғуртадаги йўқотишларни баҳолаш, суғурта ҳодисалари бўйича етказилган зарар миқдорини аниқлаш мустақил экспертлар томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжалиги  таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилиши назарда тутилмоқда.

Хусусан, суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши, суғурталанган табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларни қоплаш учун Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда унинг қолган қисми республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилмоқда.

Суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 14 февраль куни қабул қилинган “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилиши белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат суғурта Қишлоқ хўжалиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг