Қишки Паралимпия ўйинларида 2 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади
Спорт
−
27 Февраль 2923 1 дақиқа
Ўзбекистон делегацияси Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтадиган XIV қишки Паралимпия ўйинларига 2 та йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, пара тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Юлдуз Махмудова ҳамда Фирдавс Худоятов Паралимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлган.
Ушбу икки нафар спортчи тўрт йилликнинг энг муҳим қишки Паралимпия ўйинларида гигант-слалом дастурида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, XIV қишки Паралимпия ўйинлари жорий йилнинг 6–15 март кунлари Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Милан ва Кортина-д’Ампеццода бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида Медет Назаров ва Даниил Ейбог Ўзбекистон номидан мусобақаларда иштирок этган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь