Қиролликда ўтаётган “Эль-Класико”: “Барса” нохуш анъанага чек қўя оладими? 

Спорт

image

Бугун, Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Испания суперкубоги ярим финали доирасида “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўзаро баҳс олиб боради.

Жамоалар қай ҳолатда етиб келди?

Ла Лига 21-доирасида Гранада билан дурангдан сўнг, “Барселона” ўзининг мавсумдаги иккинчи “Эль-Класико”сида иштирок этади. Қўшимчасига 5 ўйиндан буён азалий рақибини мағлуб этишни унутиб қўйди.

“Барса” ва “Мадрид” Суперкубокнинг янги форматида биринчи марта тўқнаш келишмоқда ва ғолиб 17 январь куни финалда “Атлетик Билбао” ёки “Атлетико Мадрид” билан тўқнаш келади. Суперкубок, шубҳасиз, тақвимдаги энг аҳамиятсиз мусобақа ҳисобланади. Аммо бу “Эль-Класико” экани инобатга олинса, уйқудан воз кечиб, томоша қилишга арзийди.

Бу баҳс Каталония клубининг 2021 йил октябрь ойида ўтказилган “Камп Ноу”даги ўйиндан буён қанчалик ўзгарганини кўрсатади ва “кўк-анорранглилар” мураббийи Хави Эрнандес учун ҳақиқий синов вазифасини ўтайди. Мадридликлар ўша учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган, бироқ “Барселона” бош мураббийи Рональд Куман ҳозирда истеъфога чиқарилгани баҳснинг интригасини оширади. 

Хави жамоа бошқарувига келгач, каталонияликлар яхши футбол кўрсата бошлади ва рақобатбардошлик руҳи аввалгидан анча юқори. 

Аммо сўнгги уч ойда “Реал Мадрид” ҳам анча яхши кўринишга келди. Карим Бензема ҳамда Винисиус Жуниор яхши спорт формасида бўлгани сабаб ҳужум чизиғи гол уришдан тўхтамаяпти.

Карло Анчелотти жамоаси ҳар икки қанотда ҳам ажойиб ўйин кўрсатади. Ярим ҳимоя эса беш йил аввалгидек яхши ҳолатда ва шубҳасиз, мамлакатнинг энг яхши жамоаси ҳамда “Эль-Класико”да асосий фаворит саналади. Шунга қарамай, “Барса” рақобатга дош бера оладиган даражада яхшиланди. Педри, Френки Де Йонг, Ансу Фати ва янги трансфер қилинган Ферран Торрес иккинчи бўлимда заҳирадан майдога тушиб, “қаймоқранглилар” ҳимоясида вайронагарчиликларни келтириб чиқаришга тайёр. Агар Хави шогирдлари 60-дақиқагага қадар дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қола олса, керакли натижага эриши мумкин.

Эҳтимолий таркиблар:

“Барселона” (4-3-3): Нето, Алвеш, Пике, Ленглет, Альба, Нико, Бускетс, Гави, Дембеле, Мемфис, Эзза Абде

“Реал Мадрид” (4-3-3): Куртуа, Карвахаль, Милитао, Алаба, Менди, Модрич, Каземиро, Кроос, Асенсио, Бензема, Винисиус

Ушбу учрашувда “Реал” фаворит ва сўнгги уч йилда азалий рақибига мағлуб бўлгани йўқ, лекин “Барса”да ҳам ўсиш кузатилганини эътироф этиш керак. 

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ва “Реал Мадрид” беллашуви бугун, 12 январь куни Ар-Риёд шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан соат 23:55 да старт олади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Мадрид Суперкубок Эль Класико

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг