Қироличанинг аҳволи оғирлашгани ортидан фарзандлари Балморал қасрига йиғиляпти

Олам 11028
image

Британия тахти вориси, Уэльс шаҳзодаси Чарльз ва унинг рафиқаси Корнуолл герцогиняси Камилла қиролича Елизавета II нинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги хабарлар ортидан 96 ёшли монарх жойлашган Шотландиядаги Балморал қасрига йўл олди. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни олий ҳазратларининг тўнғич ўғли матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, тахтга иккинчи ўринда турган Кембриж шаҳзодаси Уильям ҳам Балморалга жўнаб кетган. 

Кейинроқ BBC шаҳзода Чарльз қиролича билан бирга эканини хабар қилди. 

“Биз ҳозиргина шаҳзода Чарльз қиролича билан Балморалда эканлиги ҳақида хабар олдик”,  дейилади телеканал хабарида. 

Аввалроқ Букингем саройи шифокорлар қироличанинг соғлиғи ҳақида қайғураётгани, у шифокорлар назоратига олингани ҳақида маълум қилганди

Елизавета II сўнгги бир неча ой давомида соғлиғида муаммоларга дуч келган: ўтган йилнинг октябрь ойида у саккиз йил ичида биринчи марта Лондон шифохонасига ётқизилган у ерда бир кун қолди. Шифокорларнинг талабига кўра, Қиролича узоқ масофаларга саёҳат қилишдан вақтинча бош тортди ва халқ олдига ҳасса билан чиқа бошлади. Июль ойида қиролича Елизавета II Бирмингемдаги Ҳамдўстлик ўйинларининг очилиш маросимида режалаштирилган иштирокини бекор қилди ва ўтган ҳафта Шимолий-Шарқий Шотландиядаги Бремор шаҳрида бўлиб ўтадиган анъанавий “Highland” ўйинларини ўтказиб юборди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 420
Рейтинг: 3
Теглар
t
×