Қиролича Елизавета II нинг жияни қамоқ жазосига ҳукм қилинди 

Олам

image

Буюк Британиялик аристократ, Стратмор ва Кингхорн графи, Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг жияни Саймон Боуз-Лайон зўрлашга урингани учун 10 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда "Sky News" хабар берган. 

34 ёшли Боуз-Лайон Шотландиядаги оилавий қасрида бир қизга ҳужум қилганини тан олган. 

Қайд этилишича, ўтган йилнинг февраль ойида у тунда меҳмонларнинг хонасига кирган ва қиз қаршилик кўрсатишга уринганига қарамай, унинг кийимларини йиртиб ташлаган. 

Қиз уни хонадан чиқариб юборишга муваффақ бўлган ва қасрдаги танишларидан ёрдам сўраган. 

Суд жараёнида граф қиздан кечирим сўраган. 

У бу қилмишини ўша пайтда маст бўлгани билан изоҳлаган. 

Маълумот ўрнида, Елизавета II нинг онаси Стратмор ва Кингхорн графлари оиласига мансуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг