Чарльз III Британия парламентига илк мурожаатида қонунчиларга ваъда берди
Олам
−
12 Сентябрь 2022
47298 сентябрь куни вафот этган Қиролича Елизавета II нинг ўғли Буюк Британия Қироли Чарльз III Британия парламенти аъзоларига конституциявий монархия тамойилларини ҳурмат қилган ҳолда онасидан ўрнак олишга ваъда берди. Бугун, 12 сентябрь куни эрталаб Қирол Вестминстер саройининг марказий залида парламентнинг иккала палатаси вакиллари билан учрашди.
“Марҳум Қиролича жуда ёшлигида ўзини мамлакат ва унинг халқига хизмат қилишга, шунингдек, давлатимиз пойдевори бўлган конституциявий бошқарувнинг бебаҳо тамойилларини сақлашга бағишлади. У берган қасамини мунтазам ва фидокорона бажарди. У фидокорона бурчнинг намунаси эди ва Худонинг ёрдами билан сизнинг маслаҳатингизга амал қилиб, мен ундан ўрнак олишга қатъий қарор қилдим”, деган Қирол маросимда.
Британиялик сиёсий шарҳловчиларнинг фикрича, Чарльз III нинг сўзлари у давлат сиёсатига ҳеч қандай тарзда аралашиш ниятида эмаслигини кўрсатади. Ноябрь ойида 74 ёшга тўладиган қирол тахт вориси сифатида табиатни асраш ва сайёрамиздаги иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга ҳиссий чақириқлар қилди. Бироқ, “Times” нашрининг ёзишича, бу унинг янги лавозимида ҳукумат ва парламент томонидан экология ёки бошқа масалалар бўйича қабул қилинадиган қарорларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилади, дегани эмас.
Вестминстер саройида сўзга чиққан Чарльз III, шунингдек, Қироличанинг вафоти муносабати билан ўзига билдирилган ҳамдардликлар учун депутатлар ва пэрларга миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Қиролича Елизавета II 8 сентябрь куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасрида вафот этди. Тахтни унинг ўғли Чарльз эгаллади.
LiveБарчаси