Ўзбекистон фуқароси уюштирган терактга алоқадор шахс Қирғизистонда қўлга олинди

Олам

image

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари жорий йилнинг 8 декабрь куни 2017 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳридаги тунги клубда содир этилган терактга алоқадорликда гумон қилинган хориж фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда махсус хизмат хабар берган.  

“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан олиб борилаётган терроризмга қарши кураш тадбирлари доирасида 2021 йил 8 декабрь куни Бишкек шаҳрида хорижий давлат фуқароси “М.Ш.Р.” қўлга олинди. Аниқланишича, қўлга олинган шахс Истанбулдаги клублардан бирида рўй берган, оқибатда 39 нафар фуқаро ҳалок бўлган шов-шувли терактга алоқадор”, дейилган хабарда. 

Қайд этилишича, қўлга олинган шахс Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига етказилган, тезкор тадбирлар давом этмоқда. 

Маълумот ўрнида, 2017 йилнинг 1 январига ўтар кечаси Истанбулнинг Ўртакўй туманидаги Reina тунги клубида содир этилган теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, улардан 16 нафари хорижлик. Қурбонлар Россия, Иордания, Марокаш, Саудия Арабистони, Ливан, Ливия ва Исроил фуқаролари бўлган. Қайд этилишича, ҳужумни ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов содир этган бўлиб, у тез орада Истанбул туманларидан бирида қўлга олинган. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.

Эслатиб ўтамиз, террорчи Абдулқодир Машариповга 40 баробар оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазоси тайинланганди. Умумий ҳисобда у 1368 йил қамоқ жазосига ҳукм этилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия теракт Қирғизистон

Баҳолаганлар

350

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг