Қирғизистонда тўрт нафар чет эллик сайёҳ ҳалок бўлди
Олам
−
26 Февраль
7233Қирғизистонда чехиялик тўрт нафар сайёҳ қор кўчкиси остида ҳалок бўлди. Бу ҳақда бугун, 26 февраль куни Иссиқкўл вилояти Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
“Иссиқкўл вилоятининг Жирғалон дарасида Чехиядан келган тўрт нафар сайёҳ қор кўчкиси остида қолиб, вафот этди”, деган вилоят ИИБ матбуот котиби Сталбек Усубақунов.
Унинг дастлабки маълумотларига кўра, 23 нафар Чехиядан келган сайёҳлар Жирғалонга чанғи учиш учун келган. Улар тепаликдан тушаётган пайтда қор кўчкиси бошланиб қолган ва 19 нафар фуқаро қутқарилган ҳамда тўрт нафари қор остида қолиб кетган.
Қурбонларнинг шахси аниқланиб, жасадлари Қоракўл шаҳрига олиб кетилган. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда текширув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анталияда марказий осиёлик сайёҳлар автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетган эди.
LiveБарчаси