Қирғизистонда содир бўлган зилзила Андижонда сезилди
Жамият
−
14 Апрель
4093Бугун, 14 апрель куни соат 22:11 да Қирғизистон ҳудудида 3,8 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила эписентри Тошкентдан 312 км жануби-шарқда. Магнитуда: 3,8. Чуқурлиги: 10 км. Эписентр: Ўш, Қирғизистон Республикаси.
Эпицентрда сезилиш кучи: 4 балл. Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Хўжаобод туманида 3 балл, 16 км.
- Қўрғонтепа туманида 3 балл, 22 км.
- Жалақудуқ туманида 3 балл, 23 км.
- Булоқбоши туманида 2-3 балл, 28 км.
- Хонобод туманида 2-3 балл, 30 км.
- Марҳамат туманида 2 балл, 43 км.
- Андижон туманида 2 балл, 46 км.
- Андижон шаҳрида 2 балл, 52 км.
- Асака туманида 2 балл, 52 км.
- Пахтаобод туманида 2 балл, 53 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Республикасининг Тоғли Бадахшон вилоятида 7 баллик зилзила содир бўлганди.
LiveБарчаси