Қирғизистонда коронавирусга чалинган шифокорлар сони 100 нафардан ошди
Олам
−
16 Апрель 2020 3964 1 дақиқа
Қирғизистонда коронавирус билан касалланган тиббиёт ходимларининг сони 104 кишига етди. Бу ҳақда COVID-19 билан курашиш бўйича республика штаб-квартираси маълум қилди.
“5 нафар тиббиёт ходимида COVID-19 тасдиқланганди, уларнинг 4 таси Бишкекда қайд этилган”, деди бош штаб вакили.
Унинг сўзларига кўра, бир кунда Республикада коронавирус инфекциясининг 17 та янги ҳолати қайд этилган. Беморланинг сони умумий ҳисобда 466 кишини ташкил этмоқда. Инфекция оқибатида беш киши вафот этган. Коронавирус билан оғриган ўн бир нафар беморнинг аҳволи оғир. Дастлабки маълумотларга кўра, 7,5 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирганлар билан алоқада бўлган. 91 бемор шифо топган.
Касалликнинг тарқалиши муносабати билан Қирғизистонда фавқулодда вазият режими жорий этилди. Бир қатор шаҳарларда, шу жумладан, пойтахтда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Live
Барчаси