Қирғизистонда хавфсизлик кучлари ходимлари ва қуролланган террорчи ўртасида отишма содир бўлди (видео)
Олам
−
17 Май 2023
16986Бугун, 17 май куни тонгда Қирғизистоннинг Чуй вилояти Дмитриевка қишлоғида хавфсизлик хизмати ходимлари махсус операция вақтида қуролланган террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда “Sputnik Кыргызстан” хабар берди.
Хабарларга кўра, Дмитриевка қишлоғида Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматининг махсус бўлинмалари ходимлари қуролланган террорчини йўқ қилиш бўйича операция ўтказган. Операция давомида террорчи йўқ қилинган, икки нафар хафсизлик кучлари ходими эса яраланган.
Отишма жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш вақтида қишлоқдаги уйларнинг бирида содир бўлган. Милиция ходимлари пойтахт Бишкек ва Кант шаҳарларига олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйган.
Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари яқинда бир нечта аъзолари қўлга олинган талончилик гуруҳининг бошқа вакилларини ушлаши жараёнида отишма келиб чиққан. Воқеалар содир бўлган жойга БТР (зирҳли транспортёр) етиб келган.
Аввалроқ Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларида талончилик билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг беш нафар аъзоси Toyota Land Cruiser зирҳли машинасини ўққа тутиш, шунингдек, ишбилармонлардан тахминан 5 миллион доллар ўғирлашда айбланиб, ҳибсга олинган.
Бундан ташқари, ушбу жиноий гуруҳ яқинда Ўшдаги пул айирбошлаш шохобчасига қилинган ҳужумда 3,5 миллион Қирғизистон соми (457,8 миллион сўм) миқдоридаги пулларни ўғирлаганликда ҳам айбланмоқда.
Отишма вақтида жароҳатланган икки нафар хавфсизлик кучлари ходими Иссиқ-ота тумани
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь