Марказий Осиёда дунёнинг ҳеч бир жойида учрамайдиган динозавр қолдиқлари топилди

Бу қизиқ

image
Ўзбекистонга яқин жойдан 85 млн йиллик динозавр қолдиқлари топилди north_east

Ўзбекистонга яқин жойдан 85 млн йиллик динозавр қолдиқлари топилди

Ўзбекистоннинг қўшниси бўлган Қирғизистонда Норин дарёси бўйида Ер юзининг ҳеч бир қисмида топиб бўлмайдиган динозаврларнинг қолдиқлари топилди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Адишев номидаги Қирғизистон Республикаси Миллий Фанлар академиясининг Геология институти директори вазифасини бажарувчи Исаак Бакиров нашрга берган интервьюсида бу ҳақда сўзлаб берган. Олимнинг айтишича, 2025 йилда Германия ва Англиядан келган хорижлик археологлар билан биргаликда экспедициялар ташкил этилган. Натижада Тошкўмир шаҳри ҳудудида ўрганилиши керак бўлган Юра даврига оид янги жойлар (ёши тахминан 165 миллион йил) топилди.

Унинг сўзларига кўра, топилган жой аниқланган, аммо ҳозирда кейинги қазиш ишларини олиб бориш учун маблағ йўқ.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили Тошкўмир ҳудудидан тероподлар гуруҳига кирувчи йиртқич динозаврларнинг янги тури аллақачон топилган эди. Ўша пайтда Мюнхендаги Палеонтология музейидан немис олимлари қазишмаларда қатнашган.

“Динозавр қолдиқларини топиш ўтган асрнинг бошида бошланган ва шундан бери давом этмоқда. Янги жойлар топилмоқда, динозаврларнинг янги турлари ўрганилмоқда”, дейди олим.

Исаак Бакиров Қирғизистонда айни пайтда 30 дан ортиқ динозавр масканлари маълум эканини таъкидлаб, бу борада маҳаллий олимлар томонидан катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция пойтахти Париж шаҳрида 150 миллион йиллик динозавр ким ошди савдосида 6 миллион евро (6 миллион 250 минг 800 доллар)га сотилганди ва у дунё бўйлаб аукционда сотилган тарихдаги энг йирик динозаврга айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Норин дарёси динозавр қолдиқлари Исаак Бакиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг