Қирғизистонда ҳам фавқулодда ҳолат муддати узайтирилади
Олам
−
28 Апрель 2020
6460Қирғизистон расмийлари Бишкек, Ўш, Жалолобод ва Норин вилоятида фавқулодда ҳолат режимини узайтиришни режалаштирмоқдалар. Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни Республика Президенти Сооранбай Жээнбеков Хавфсизлик кенгаши йигʼилишида маълум қилди.
“Фавқулодда ҳолат 10 майга қадар узайтирилади. Давлат раҳбари ҳукумат ва давлат органларига инқирозга қарши чораларни давом эттиришни топширди. Иш режасини ўзгартирганда комендантнинг фикри инобатга олиниши керак“, дейди Жээнбеков.
Ҳукумат ҳали касаллик авж нуқтасига чиқмаган деб ҳисоблайди. Мамлакатдаги карантин чоралари юмшатилиши ҳақида ҳам хабарлар йўқ. Маълум қилинишича, Сооранбай Жээнбеков Қирғизистонда Иккинчи жаҳон уруши ғалабасининг 75 йиллигига бағишланган барча оммавий тадбирлар бекор қилинишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев коронавирус пандемияси сабаб жорий қилинган фавқулодда ҳолат режимини 11 майгача узайтириш ҳақида фармонни имзолаган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 695 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 395 нафари соғайган, 8 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 292 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь