Қирғизистон ва Тожикистон чегарадош қишлоқларни алмашади
Олам
−
28 Январь
11166Қирғизистон ва Тожикистон чегарадош қишлоқлардаги ер майдонларини ўзаро алмашиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Кабар”га берган интервьюсида маълум қилди.
“Бизда шахмат тахтасига ўхшаб аралаш ҳолда жойлашган чегара қишлоқлари бор. Ушбу масалани ҳам ҳал қилдик. Акс ҳолда, чегарани қўриқлаш иккала томон учун ҳам катта ноқулайликлар туғдирарди. Агар бизнинг ҳудудимизда Тожикистон фуқароларига тегишли уйлар бўлса, Тожикистон томони уларни кўчиради. Агар бизнинг фуқароларимизнинг уйлари уларнинг ҳудудида қолган бўлса, биз ўз фуқароларимизни кўчирамиз. Уларга бошқа жойда уй-жой қуриб берамиз. Бу жараёнда ер майдонларининг ўлчами ҳисобга олинади. Шу тариқа, масалалар ҳар бир метр ерни ҳисобга олиб ҳал қилинди”, деди давлат раҳбари.
Жапаровнинг сўзларига кўра, давлатлар ўртасидаги чегара масаласи деярли ҳал этилган. Ҳозирда ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича икки томонлама ишлар олиб борилмоқда.
“Бу ишлар якунлангач, ҳукуматлараро комиссиялар имзо қўяди, кейин Ташқи ишлар вазирлари. Ушбу жараёнлардан сўнг битим иккала давлат парламентлари томонидан ратификация қилинади. Шундан кейин биз – икки давлат Президентлари ҳужжатга имзо чекамиз. Кейин дипломатик ноталар алмашилади. Шундан кейин яна бир-икки йил давомида демаркация ишлари олиб борилади. Фақат шундан сўнг жараён тўлиқ якунланади. Энг муҳими – биз ўзаро келишувга эришдик”, деди давлат раҳбари.
Маълумот учун, Қирғизистон ва Тожикистон чегараси қарийб минг километрга чўзилган бўлиб, вақти-вақти билан икки давлат чегарачилари ва маҳаллий аҳолиси ўртасида жиддий низоларга сабаб бўлиб келган. Бунга чегаранинг аниқ белгилаб олинмаган ҳудудлари сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрь ойи бошида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев тожикистонлик мавқедоши Саймумин Ятимов билан учрашувдан сўнг Бишкек ва Душанбе давлат чегарасидаги баҳсли ҳудудлар бўйича якуний келишувга эришганини эълон қилган эди. У чегаранинг аниқ чизиғини ҳуқуқий расмийлаштириш бир неча ой давом этишини маълум қилган.
LiveБарчаси
17 Февраль
Тренддагилар
![Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида вафот этди](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/JL/thumb_p6Pyauvu6GYY468LINoNRnAqu46EgF.jpg)
![Эртага қаерларда ёмғир, қор ёғиши айтилди](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/ty/thumb_uOhYZglgCg96vAvMCTmpPjsGwFyZ0h.jpg)
![Ҳусановнинг бугунги ўйини қандай баҳоланди?](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/S4/thumb_JMqtoECOLyAJeIO9bckT8q1JxyELzW.jpg)
![Ўзбекистонда 1 мартдан ойлик ва нафақалар ошадими?](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/LF/thumb_AV506IfBgmW3B2hZlNW2THujNmRi9d.jpg)
![Мексикалик модель қаерга ғойиб бўлди: каннибализм ҳақиқатлари](https://ad-admin.qalampir.uz/uploads/MO/thumb_GfUvFGooZulAcJ2EPRWQP8CI07Varh.jpg)