Қирғизистон Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам юборди
Жамият
−
12 Май 2020
7024Қирғизистон ҳукумати Сардоба сув омборининг ёрилиши натижасида жабрланган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборди.
Инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Иброҳим Жунусов ва Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирлигининг вакили кузатуви остида Янгиер шаҳрининг “Yangi-Yangiyer” темирйўл станциясига етиб келди.
Бу ерда делегацияни вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги масъуллар кутиб олдилар.
Мазкур инсонпарварлик ёрдамида 1000 тонна цемент, 100 тонна гуруч ва 10 тонна ўсимлик ёғи ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Сардобадаги фалокатдан жабр кўрганларга ёрдам бериш учун 100 минг доллар ажратмоқда. Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам Ўзбекистонга Сардоба фалокатидан зарар кўрган ҳудудларни тиклашда зудлик билан ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
Алишер Усмонов эса Сардобадаги фалокатдан жабр кўрганлар учун 15 миллион доллар хайрия қилди. Ушбу маблағнинг 10 миллион доллари ўзбекистонликларга ёрдам учун, 5 миллиони эса Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтараал тумани аҳолиси учун тақдим этилди.
Аввалроқ, Сардобадаги фалокатда салкам 6 минг турар жойга зарар етгани, Сирдарёда сув тошқинидан сўнг 7,5 мингдан ортиқ хонадоннинг газ, 10 мингдан ортиқ хонадоннинг электр таъминоти тиклангани, ҳудудда талафот кўрган алоқа объектлари қайта ишга туширилаётгани, тошқинлар оқибатида йўқолган 4 мингдан ортиқ уй ҳайвони ўз эгаларига қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15