Қирғизистон Ўзбекистон билан мунтазам авиақатновларни тиклайди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида мунтазам авиақатноқлар тикланиши кутилмоқда. Бу ҳақда 24.kg ёзмоқда.

Қирғизистонда коронавирусга қарши кураш бўйича Республикаси штабининг маълум қилишича, ҳозирда  Қирғизистон тарафи Ўзбекистон билан доимий рейсларни тиклаш бўйича ишлар олиб бормоқда. 

Хабарга кўра, 14 сентябрдан бошлаб Тошкент - Бишкек - Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларга старт берилади. 

Авиакомпаниялар ушбу йўналишда авиачипталарни сотишни бошлаган. Тошкентга парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади. 

Шунингдек, жорий йилнинг 17 сентябридан Қирғизистон Қозоғистон билан парвозларни тикламоқда. Олмаота - Бишкек - Олмаота йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади, кейинчалик уларнинг сони кўпаяди.

Жорий ой бошида "Uzbekistan Airways" АЖ 5 та мамлакат билан мунтазам халқаро авиақатновларни қайта тиклаётгани ҳақида хабар қилди. Унга кўра, 4 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда қуйидаги йўналишлар бўйича парвозларни мунтазам равишда қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинган. 

Тошкент-Дубай-Тошкент - ҳафтада бир марта 4 сентябрдан жума кунлари; 

Тошкент-Франкфурт-Тошкент - ҳафтада бир марта 10 сентябрдан пайшанба кунлари; 

Тошкент-Олмаота-Тошкент - ҳафтада бир марта 11 сентябрдан жума кунлари; 

Тошкент-Бишкек-Тошкент - ҳафтада бир марта 14 сентябрдан душанба кунлари; 

Тошкент-Истанбул-Тошкент - 4, 7, 11, 14, 16, 18, 21, 23, 24, 25, 28 ва 30 сентябрь.

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь куни Қирғизистон коронавирус пандемияси сабаб ёпилган Ўзбекистон билан чегарадаги ўтказиш пунктлар ишини қайта тиклади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг